“Бир маҳалла – бир ташаббус” лойиҳаси доирасида нукусликларнинг муаммолари ўрганилди

 

“Бир маҳалла – бир ташаббус” лойиҳаси доирасида Нукус шаҳрининг “Амударё” маҳалласи ҳудудида халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Қутлимурат Қалхоразов томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Унда депутат Қ.Қалхоразов Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоси Ж.Еденбаев ҳамда “Амударё” МФЙ ижтимоий ходими Б.Ережепов билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб, кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож ва уй-жойини таъмирлашга эҳтиёжи мавжуд оилаларнинг яшаш шароитлари ўрганилди. Фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.

Ўрганиш давомида аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш – партиянинг устувор вазифаларидан бири экани таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш