Нукусда ёшлар билан мулоқот ўтказилди

 

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, партиянинг “Ёшлар қаноти” аъзолари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Мулоқотдан мақсад, раҳбар ва ёшларнинг мулоқотини ташкил этиш, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб қилиш, уларнинг ташаббуслари ва таклифларини олиш, ёшларнинг сиёсий кўникмаларини ривожлантириш, партия сафига жалб қилиш ва партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тушунтиришдан иборат бўлди.

Учрашувда олий таълимда қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча квота, шунингдек, аёл-қизлар учун берилган имтиёзлар орқали талаба бўлганлар ўз фикрларини билдириб, Оролбўйи ёшларига шундай имкониятлар яратилаётганидан миннатдорлигини билдиришди.

Учрашувда партия сафига янги қабул қилинган бир қатор ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш