Имконияти чекланган шахсларга имкониятлар яратиш – устувор мақсадимиз
Имконияти чекланган шахсларга имкониятлар яратиш – устувор мақсадимиз

 

Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгаши депутати Ж. Абдуллаев томонидан “Шайхон” маҳалласида яшовчи имконияти чекланган фуқаро С. Соҳибованинг ҳолидан хабар олиниб, кундалик ҳаётида дуч келаётган қийинчиликлари атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида унинг эркин ҳаракатланиши ва ташқи муҳит билан мулоқот қилиш имкониятини берувчи махсус аравачага эҳтиёжи борлиги аниқланди. Мазкур масала депутат ташаббуси билан тегишли тартибда ўрганилди ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази орқали зарур техник восита ажратилишига эришилди.

Ҳудудларда эса ҳар бир мурожаатга бефарқ бўлмаслик, инсон қадрини улуғлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш каби хайрли ишлар давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш