Депутатимиз носоз канализация тармоқлари бўйича сўров юборди
Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши депутати И. Машарипов томонидан “Истиқбол” маҳалласи, Маданият кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли мурожаатлари асосида навбатдаги депутатлик сўрови юборилди.
Аниқланишича, 80 та хонадонга хизмат қилувчи канализация тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Оқава сувларнинг очиқ майдонларга чиқиб кетиши ҳудудда санитария-гигиеник ҳолат ёмонлашишига ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Муаммони бартараф этиш мақсадида “Хоразм сув таъминоти” АЖ Шовот тумани филиалига канализация тизимининг техник ҳолатини зудлик билан ўрганиш ва аниқланган носозликларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан расмий депутатлик сўрови юборилди.