Термиз туманида инфратузилма лойиҳалари ижроси ўрганилди

 

Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Г. Шафоатова томонидан “Янги ҳаёт” маҳалласида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари ижроси ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва уларнинг самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида 12 километр тармоқ тортиш ишлари бошланган бўлиб, янги бетон устунлар ўрнатилиб, сим тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, ҳудудга 2 та янги трансформатор(ТП) ўрнатилди.

Бундан ташқари, маҳалладаги 14,1 километр узунликдаги ички йўлларни асфальтлаш режалаштирилган. Мазкур ишлар сув тармоқлари тўлиқ ётқизилгандан сўнг бошланиши белгиланган. Аҳоли учун муҳим бўлган янги кўприк қурилиши эса якуний босқичга етган.

Лойиҳалар тўлиқ амалга оширилгач, маҳаллада электр таъминоти барқарорлашади, транспорт қатнови яхшиланади ҳамда аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш