Депутатлик сўрови натижасида ички йўлларга асфальт-бетон қопламаси ётқизилди

 

Сурхондарё вилояти Кенгашидаги депутатимиз Дилфуза Жўраева Музработ туманидаги “Орият” маҳалласи фаолларидан келиб тушган мурожаат асосида мутасадди ташкилотларга маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш, йўл четидаги ариқларни бетонлаштириш ва ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида депутат сўрови юборган эди.

Сўров натижасида маҳалланинг 3 км узунликдаги ички йўллари тўлиқ асфальт қилинди, шунингдек, йўл бўйлаб устунлар ўрнатилиб, узум кўчатлари экилди.

Депутат Д. Жўраева амалга оширилган ишлар юзасидан жойига чиқиб ўрганиш олиб борди ва аҳоли учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоиз, бу каби амалий ишлар ҳудудларни ободонлаштириш ва фуқаролар фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш