Жиззах шаҳрида инфратузилма лойиҳалари ижроси ўрганилди

 

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари М. Маматқулов ва Б. Тошпўлатовлар томонидан Президентнинг 2025 йил 27 декабрдаги “2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Жиззах шаҳрида инвестиция дастурлари доирасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳолати ўрганилди.

Мазкур қарорга мувофиқ, ҳудудларда замонавий инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий объектларни барпо этиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш ҳамда аҳоли учун қулай шароит яратиш устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган.

Ўрганиш давомида қурилиш объектларида олиб борилаётган ишлар сифати, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши ҳамда умумий жараёнлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш