Урганчлик талабалар ўртасида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан Урганч давлат педагогика институтида талаба ёшлар ўртасида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ташкил этилди. Тадбир ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларнинг фаоллигини кучайтиришга қаратилди.
Интеллектуал беллашувда жами 8 та жамоа – “Юксалиш”, “Турон”, “Эврика”, “Биологлар”, “Прогрес”, “Астрономлар”, “Тўмарислар” ва “Экологлар” жамоалари иштирок этиб, ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар.
Қизғин баҳслар якунига кўра, “Эврика” жамоаси 1-ўринни эгаллади. “Биологлар” жамоаси 2-ўринга, “Юксалиш” жамоаси эса 3-ўринга сазовор бўлди.
Тадбир якунида ғолиб ва фаол иштирок этган жамоалар партиянинг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.