Ҳудудларда учрашувлар давом этмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзоси Шарофиддин Назаров Қашқадарё вилояти Косон туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувда депутатимиз сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларни қийнаётган ижтимоий муаммолар, камбағал аёлларни иш билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат билан таъминлаш борасидаги муаммолар юзасидан мурожаатларни тинглади.

Шунингдек, депутат партия фракцияси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилган ҳамда қабул қилинган Қонунларнинг мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтиришлар берди.

Яна бир депутатимиз Жамол Ачилов Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги ижтимоий соҳа объектларида ўрганишлар олиб борди. Жумладан, тумандаги 35-умумтаълим мактабининг умумий ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида мактаб жамоаси ва фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилиб уларнинг мурожаатлари тингланди.

Депутатларимиз ҳудудлардаги сайловчилар билан учрашувлари давомида билдирилган ҳар мурожаатга алоҳида ёндашув ва уларнинг ечими борасида тизимли ишлар олиб боришга қарор қилишди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш