Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иба Наризова ҳамда Халқ демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши раиси Бахтиёр Тошевлар Қизилтепа туманидаги “Гулзор” маҳалласида сайловчилар билан очиқ мулоқот ташкил этишди.
Учрашув давомида масъулларимиз ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Мазкур ишлар Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ҳолда изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.
Учрашув давомида фуқаролар томонидан айтилган мурожаат ва таклифлари тингланиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни ўз вақти ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.