Янгиободда ёшларни талаб юқори бўлган замонавий касбларга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани техникумида бўлиб, касбий таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув ўтказди.
Учрашув давомида таълим сифатини ошириш, замонавий касбларга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган йўналишларга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, техникумда яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнининг самарадорлиги ва амалий машғулотлар сифати юзасидан фикр алмашилди.
Депутат томонидан касбий таълимни янада ривожлантириш, ёшларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.