“Бир маҳалла – бир ташаббус” акцияси доирасида амалий ишлар бошланди

 

Олтинсой туман Кенгашидаги депутатимиз Юсуф Қурбониязов туманнинг “Хидиршо” маҳалласида аҳоли вакиллари билан ўтказган учрашувда фуқаролар маҳалланинг ички йўллари ҳолати яроқсиз эканлиги, мазкур йўлларни таъмирлаш учун тегишли қарор қабул қилинган бўлсада лекин ҳали ижро этилмаганини маълум қилишди.

Депутат ушбу масала юзасидан 2026-йил 31-январь куни туман ҳокими ўринбосари Ш.Мўминов номига сўров юборган эди.

Депутатлик сўрови туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилиб, натижада ҳудуддаги ички кўча йўлларини асфальтлаш ишлари амалга оширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш