Депутатларимиз маҳалла муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўрмоқда

 

Иштихон туман Кенгаши депутатлари Н.Киямов ҳамда М.Рахимовлар томонидан туман марказида жойлашган Ғафур Ғулом маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида аҳоли томонидан кўтарилган асосий масалалардан бири Каттақўрғон кўчасидаги йўлнинг қониқарсиз ҳолати бўлди. Маҳалла аҳолисининг таъкидлашича йўл таъмирталаб, айниқса, ёмғирли кунларда катта кўлмаклар ҳосил бўлиб, пиёдалар ҳамда транспорт воситалари ҳаракатига жиддий ноқулайликлар туғдирмоқда.

Депутатлар ушбу муаммони жойида ўрганиб, аҳоли билан фикр алмашди. Йўлнинг бундай ҳолати нафақат ҳаракат хавфсизлигига, балки ҳудуддаги фуқароларнинг кундалик турмушига ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди. Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида тегишли масъул ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши ҳамда йўлни таъмирлаш бўйича зарур чоралар кўрилиши белгиланди.

Депутатлар томонидан маҳалла аҳолиси билан бундай учрашувлар ўтказилиши ҳудуддаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, уларни ҳал этиш юзасидан амалий чоралар кўриш ҳамда фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш