Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутат М.Гулбоев Бахмал туманидаги умумтаълим мактаблари жамоалари ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида “Темирқадам” маҳалласидаги 16-сонли, “Ойқор” маҳалласидаги 14- ва 51-сонли, “Бахмал” маҳалласидаги 60-сонли мактабларда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мактабларда ўқув-тарбия жараёни сифатини ошириш, ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ва ўқувчиларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, депутат “Бахмал” маҳалласида учрашув ўтказиб, аҳолини қийнаётган муаммолар, жумладан, мактаб инфратузилмасини яхшилаш, синфхоналарни жиҳозлаш, спорт майдончаларини барпо этиш ва ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифларни тингланди. Мулоқот жараёнида фуқаролар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббусларини илгари сурди.
Шундан сўнг, депутатимиз “Бахмал” МФЙ, Абай қишлоғида қурилаётган пиёдалар кўприги ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қазилаётган бешта артезиан қудуқлари лойиҳалари бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига борган ҳолда ўрганди.