Ёшлар бандлиги ва саноат салоҳияти – парламент эътиборида

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясимиз аъзоси Иба Наризова Навоий эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ёшлар учун яратилган имкониятлар билан танишди.

Ўрганиш давомида ҳудудда фаолият юритаётган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари, инвестиция лойиҳалари ҳамда янги иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Замонавий технологиялар асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёнлари ёш мутахассисларнинг касбий ўсиши учун муҳим омил экани қайд этилди.

Мулоқот жараёнида қуйидаги аниқ масалалар кўтарилди: Жумладан,

– ёшлар бандлигини янада ошириш ва юқори малакали иш ўринлари яратиш;

– ишлаб чиқаришда “устоз-шогирд” тизимини кучайтириш;

– ёш ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурларини кенгайтириш;

– муносиб меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимоя кафолатларини таъминлаш;

– ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби устувор жиҳатлар муҳокама қилиниб, билдирилган таклиф ва мавжуд муаммоларни масъул идоралар билан ҳамкорлик тизимли ҳал этишга келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш