Фарғонада ижтимоий соҳа ва бандлик масалалари ўрганилди

 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракция аъзолари ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Навбатдаги мулоқотлар Фарғона вилоятида ташкил этилди. Депутатлар – Д.Мамажанова, Ш.Аҳмедовлар, шунингдек, партиянинг вилоят кенгаши вакиллари иштирокида ҳудуддаги ижтимоий объектлар фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Фарғона перинатал марказида оналар ва чақалоқларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, замонавий ускуналар, кадрлар салоҳияти таҳлил қилинди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, Фарғона вилоятида ногиронлиги бўлган шахсларга ихтисослаштирлиган касб-ҳунар мактаби фаолияти кўздан кечирилди. Ногиронлиги бўлган ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг кейинги бандлигини таъминлаш ва жамиятга интеграциясини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Учрашувларда қуйидаги устувор вазифалар белгилаб олинди:

- ижтимоий муассасалар инфратузилмасини яхшилаш;

- аҳоли бандлигини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш;

- ёшлар ва хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш;

- сайловчилар мурожаатларини парламент назоратига олиш.

 

Очиқ мулоқотлар – жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва уларни тизимли ҳал этишнинг муҳим механизми ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш