Партиямиз Самарқанд вилоят кенгаши раиси Бадриддин Насриев Самарқанд шаҳридаги "Хўжақишлоқ" маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Маҳаллар фаолларининг ҳудудда янги болалар спорт майдончаси маҳалла фаоллари ва нуронийлари томонидан қурилаётганлиги ҳамда уни жиҳозлаш учун Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратилганлиги маълум қилинган.
Мазкур маҳалла фаоллари ҳудудда аҳоли зич жойлашганлиги, болалар поезд йўлдан ўтиб мактабга бораётганлиги, мактаб билан маҳалланинг баъзи хонадонлари ўртасидаги масофа 10 км дан узоқлиги айтиб ўтилган. Шундан келиб чиқиб, ҳудудга янги мактаб қуриш кераклигини билдиришган.
Депутат болалар майдончасини жиҳозлаш учун шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратиладиган маблағ масаласини ҳам янги мактаб қуриш таклифини ҳам тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашиб, ижобий натижага эришишга ҳаракат қилишини маълум қилди.