Айни кунларда республикамиз бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, фракциямиз аъзоси З.Акрамова маҳалла еттилиги вакиллари билан учрашиб, йиғилганларга коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини етказди.
Суҳбат давомида маҳаллий Кенгашлар фаолияти, маиший коррупцияга қарши курашиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Учрашув давомида туман ва шаҳар ташкилотларида, жумладан, таълим, кадастр, тиббиёт, бандлик каби соҳаларда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама қилинди.
Яна бир депутатимиз И.Наризова Навоий вилояти Конимех туманидаги “Саржал” ва “Янгиғазғон” овулларида жойлашган мактаблардаги ҳолат кўздан кечирилмоқда.
Ўрганиш жараёнида таълим муассасаларининг умумий ҳолати, ўқув жараёни ва яратилган шарт-шароитлар атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, айрим мактабларда иссиқлик таъминоти тизимининг етарли даражада ишламаётгани, дарслик ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш масаласида камчиликлар мавжудлиги, шунингдек, болаларнинг айрим ҳолларда мактабга ўз вақтида келмаслиги билан боғлиқ муаммолар қайд этилди.