Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари сайловчилар билан мулоқот қилиб, аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.
Фракциямиз аъзоси Сайёра Имамова учрашувларини Беруний туманидаги 2-сон техникумидан бошлади. Йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш берди.
Жумладан, мактаб таълими ва касбий ривожланиш йўналишида белгиланган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Техникумларда яратилаётган шароитлар, таълимнинг назария ва амалиёт билан ўзаро уйғунлиги, дуал таълим шаклининг мавжудлиги бу йўналишларда малакали кадрларни тайёрлашга замин яратиши таъкидланди.