Партиямиз Наманган вилоят кенгаши томонидан “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнир ташкил этилди.
Мазкур тадбир ёшларнинг сиёсий билимини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш ҳамда сиёсий жараёнларга дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.
Беллашувлар 3 та шарт асосида ташкил этилди. Шартлар иштирокчиларнинг сиёсий саводхонлиги, мантиқий фикрлаши, тезкор қарор қабул қилиш қобилияти ҳамда жамоавий ишлаш кўникмаларини синовдан ўтказишга қаратилди. Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар ва таҳлилий фикрлар орқали жамоалар ўз салоҳиятини намоён этдилар.
Бундай интеллектуал турнирлар ёшларнинг сиёсий тафаккурини ривожлантириб, етакчилик кўникмаларини шакллантиради ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этадиган етук кадрлар сифатида камол топишига хизмат қилувчи муҳим майдон бўлади.