Аввалроқ, Халқ демократик партияси жорий йилдан ҳудудий ташкилотлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, депутатлик бирлашмаларининг талабчанлигини ошириш, муҳим ижтимоий масалалар бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш, электорат вакиллари билан қизғин мулоқот муҳитини изчил йўлга қўйиш, мурожаатларни самарали ҳал этиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқув-семинарлар ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун навбатдаги ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари ва депутатлар фаолиятини тизимли ташкил этиш, тадбирларни ташкил этишда замонавий тарғибот технологиялари ва аҳоли билан самарали мулоқот усуллари ҳамда депутатларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини фаол юритиш каби масалалар бўйича Марказий Кенгаш масъуллари атрофлича маълумот беришди.
Семинар давомида берилган амалий тавсиялар депутатлар фаолияти самарадорлигини ошириш, замонавий тарғибот усулларини жорий этиш ва жамоатчилик билан ишлашни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.