“Парламент мактаби” – ёш сиёсатчилар учун амалий билимлар макони

 

“Парламент мактаби” лойиҳаси ёш сиёсатчиларни бирлаштирган мазмунли платформа бўлиб, ёшларнинг сиёсий фикрлаши, ташаббускорлиги ва масъулият билан қарор қабул қилиш бўйича кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Платформада Халқ демократик партияси Ёшлар парламенти аъзолари ҳам фаол иштирок этиб, ўз ғоя ва ташаббуслари билан жараёнга янада кўтаринки руҳ бағишламоқда.

Дастур доирасида Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси мутахассислари томонидан мазмунли амалий учрашув ўтказилди. Унда иштирокчилар қонунчилик тамойиллари, ҳуқуқий нормалардан фойдаланиш ва сиёсий ташаббусларни асослаш бўйича муҳим кўникмаларни ўзлаштирмоқда. Бундай учрашувлар ёшлар учун сиёсий-ҳуқуқий тафаккурини кенгайтириш ва ташаббусларни пухта асослашга хизмат қилувчи фойдали тажриба бўлиб хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш