Кеча партиямиз Жиззах вилоят кенгашида “Энг фаол депутат” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда туман ва шаҳарлардан ғолибликни қўлга киритган депутатлар иштирок этиб, ўзининг ташаббускорлиги, сайловчилар билан ишлашдаги самарали фаолияти ҳамда жамоатчилик орасидаги фаоллиги билан ажралиб турган депутатлар 3 та шарт бўйича беллашдилар.
Натижаларга кўра, биринчи ўринни Зафаробод тумани депутати Баҳром Ҳамрақулов қўлга киритди. Баҳолаш комиссияси унинг депутатлик фаолиятидаги юксак масъулияти, аҳолининг мурожаатларини ҳал этишдаги амалий ишлари ва ижтимоий лойиҳалардаги ташаббускорлигини юқори баҳолашди. Б.Ҳамрақулов энди республика босқичида иштирок этади.
Шунингдек, танлов якунида фаолияти самарали деб топилган намунали туман-шаҳар кенгашларига компьютер жамланмалари тақдим этилди.