Фракциямиз депутатлари ҳудудларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказмоқда

 

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларга чиқиб фуқаролар билан учрашувлар, ижтимоий соҳа объектларида ўрганишлар олиб бормоқда.

Фракциямиз аъзоси З.Зоҳидов Фарғона вилоятининг Риштон туманида фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида фуқароларнинг мурожаатлари эшитилиб, билдирилган муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

Қабулда тегишли давлат ташкилотлари ва масъул идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг иш, уй-жой, коммунал хизматлар, йўл ва транспорт, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳаларга оид масалалари муҳокама қилинди.

Яна бир депутатимиз А.Темиров Косонсой туманида бўлиб, аҳоли билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда аҳоли мурожаатлари тингланиб, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва шу йўналишда келгусида режалаштирилган вазифаларнинг аҳамиятини ҳақида ҳам суҳбатлашилди.

Шунингдек, А.Темиров туман тиббиёт бирлашмаси, туғуруқ комплекси ва 23-сонли ДМТТда бўлиб, муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ҳолатлари ўрганилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш