Партиямиз Каттақўрғон шаҳар кенгашида “Энг фаол депутат” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танлов партия сайловолди дастурига киритилган асосий вазифалар ижросини таъминлаш, маҳаллий депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда барча даражадаги депутатлик корпуси салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида ўтказилмоқда.
Туман кенгашида ғолиб бўлганлар вилоят босқичида иштирок этишади. Вилоят босқичи ғолиблари эса республика босқичида синовдан ўтишади.
Танлов давомида иштирокчилар:
— Ўзлари сайланган ҳудудларда амалга ошираётган ишлари ҳақида тақдимот;
— Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш борасидаги амалий ҳаракатлари намойиши;
— Тезкор савол-жавоблар орқали ўз сиёсий билимларини синовдан ўтказиш;
— Жамоатчилик олдида нотиқлик санъати бўйича маҳоратини кўрсатиш каби йўналишларда синовдан ўтказилади.
Беллашув натижаларга кўра, Жавлонбек Қулдошев Каттақўрғон шаҳар кенгашининг энг фаол депутати деб топилди.