Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутати Ф.Саримсоқов тумандаги “Янгикент” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида аҳоли томонидан ички йўлларнинг таъмир талаб эканлиги, яқинлашаётган куз-қиш мавсумида маҳалланинг ички йўлларида нафақат пиёдалар, балки, транспорт воситаларининг ҳаракатланишида ҳам муаммолар кузатилиши таъкидланиб, бу борада ёрдам сўралди.
Депутатимиз йўллар муаммосини жойига бориб ўрганди ва дарҳол мутасадди ташкилотлар билан боғланиб, масалага ечим топишга киришди. Натижада маҳалладаги ички йўлларни шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Бугунги кунда туманнинг барча ҳудудларида депутатларимиз ташаббуси билан куз-қиш мавсуми олдидан аҳоли учун қулай шароит яратиш, инфратузилмани яхшилаш ва мурожаатларни амалий ҳал этиш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда.