Ишчи гуруҳ Олтинсойдаги ижтимоий соҳа объектларида муаммолар аниқлади

 

Бугун ишчи гуруҳ вакиллари Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги ижтимоий соҳа объектларида ўрганишлар олиб борди. 56-сонли оилавий поликлиникада бўлишди. Ўрганишда маълум бўлишича, муассасада УЗИ аппарати мавжуд, лекин уни ишлатадиган мутахассис етишмайди.

Шунингдек, тумандаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ичимлик суви етишмаслиги, болалар майдончаси газонлаштирилмагани, 64-сонли умумий ўрта таълим мактабида эса спорт зали йўқлиги аниқланди.

Ишчи гуруҳ вакиллари аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун таклифлар шакллантирмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш