
Бироз аввал, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари, партиямизнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Халилла Ешимбетовга Чимбой тумани “Қамис ариқ” овулида яшовчи Бахадир Баймуратовдан мурожаат келиб тушган эди.
Мурожаатда фуқаронинг яшаб турган уйи авария ҳолатида эканлиги сабабли уй олишда ва ўғлини иш билан таъминлашда ёрдам сўраган.
Мазкур масала юзасидан депутатлар томонидан ҳомийлар топилиб, Б.Баймуратовга 3 хонали уй олиб берилди. Шунингдек, мурожаатчининг ўғли Ф.Утемуратовни “LANEXTRAKT” МЧЖ корхонасига ишга жойлаштирилди.
Фуқаро уй олишда ва ўғлини ишга жойлаштиришда кўрсатилган амалий ёрдами учун Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва унинг депутатларига ўз миннатдорчилигини билдирди.