Муаммолар аниқланмоқда, ечимлар ҳам албатта топилади

 

Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ва ижтимоий соҳа объектларида ўрганишларни давом эттирмоқда.

Депутатимиз Имомназар Турсунов Қашқадарё вилоятининг Қарши, Касби ва Миришкор туманларида бўлди. Хусусан, Қарши шаҳрида жойлашган қатор ижтимоий объектлар, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик ҳамда "Инсон" ижтимоий марказлари томонидан аҳоли соғлиғини таъминлаш, ёшлар ва болаларнинг таълим олиши сифатини ошириш, аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш борасида олиб бораётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Аниқланган камчиллик ва муаммолар юзасидан аниқ тавсиялар берилди.

Фракциямиз аъзоси Иба Наризова ҳам Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида ўрганишлар олиб борди. Депутатимиз туманнинг Гулистон маҳалласидаги 4-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Мактабнинг жорий ҳолати кўздан кечирилиб, ўқувчилар сони, уларнинг билим олиши учун яратилган имкониятлар, спорт билан шуғулланиш имкониятлари билан танишилди.

Фарғона вилоятида ўрганиш олиб бораётган депутатимиз Шокиржон Аҳмедов “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг вилоятдаги филиалида бўлиб, ташкилот раҳбарияти ва мутахассислар билан учрашди.

Ўрганишдан кўзланган асосий мақсад – ҳудуддаги аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси, тармоқдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф етиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Депутат филиал директори билан суҳбат ўтказиб ичимлик сувини етказиб беришдаги мавжуд муаммолар, тармоқдаги эскирган қувурлар, сув ҳисоблагичлар билан боғлиқ масалалар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига сув етказиб беришдаги узилишлар ҳақида батафсил маълумот олди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш