Самарқанд вилоят кенгашидаги депутатимиз Н.Баратова ҳамда Жомбой туман Кенгаши депутати Р.Очилова туманнинг Шерқўрғон маҳалласида сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ногоҳон, Қўлбости, ҳамда Шерқўрғон маҳаллалари аҳолиси ҳудуддаги айрим ечимини кутаётган масалаларни халқ вакилларига маълум қилишди. Масалан, Ўрай, Оғажон ҳамда Шерқўрғон қишлоқлари ички йўлларига асфальт ётқизиш, мактаб ўқувчилари учун пиёдалар йўлаги кераклиги маълум бўлди. Мазкур мурожаатларга ижобий ечим топиш мақсадида депутатлик сўровини юборишга қарор қилинди.
Шунингдек, маҳалласидаги фаолияти тугатилган қишлоқ шифокорлик пунктини қайта ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Депутатлар ушбу масала юзасидан масъул ташкилотлар билан боғланишди. Натижада масъуллар тиббий муассаса жорий йил якунига қадар қайта иш бошлашини маълум қилди.