Тошкентда “Ижтимоий ташаббуслар куни” акцияси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда ёшлар ўзларининг ижтимоий ғоя ва ташаббусларини тақдим этди. Улар бу ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш бўйича фикр алмашишди.

“Ижтимоий ташаббуслар куни” – ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда фаол ёшлар учун ташкил этиладиган очиқ мулоқот ва ғоялар алмашуви майдонидир.

Асосий мақсад – ёшларнинг ижтимоий ғояларига ишонч билдириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш орқали ёшлар фаоллигини оширишдан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш