Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан июль ойида ташкил этилган “Долзарб 30 кунлик” тадбирлари доирасида Шайхонтоҳур туманидаги Зафаробод маҳалласида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур ишчи гуруҳ таркиби Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари маҳаллий кенгаш депутатлари ва маҳалла еттилиги вакилларидан иборат эди.
Ўрганишлар давомида маҳалла еттилиги фаолияти, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, бандлик даражаси, тадбиркорлик субъектлари ва инфратузилма объектлари ҳолати атрофлича кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 2025-йилнинг 6 ойида маҳалладаги 100 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.
Мазкур тадбир ва ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад — аҳолининг турмуш даражасини ўрганиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларга амалий ечимлар топишдан иборат.