Эҳтиёжмандлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да рўйхатдан ўтган эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги “Саломатлик акцияси” ташкил этилди.

Акция доирасида Бухоро шаҳардаги 4-сон оилавий поликлиникада 200 дан ортиқ фуқаро чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Кўрикда турли соҳалар бўйича мутахассис шифокорлар аҳолининг саломатлигини текшириб, касаллик аломатлари аниқланган айрим фуқароларга стационар даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Бу каби амалий акциялар аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, эрта ташхис ва мақсадли даволашни йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш