Савол-Жавоб

Жавоб:
Сиз партия аъзоси бўлсангиз, бевосита бошланғич ташкилотлар йиғилишларида, партиянинг турли лойиҳалари ва бошқа тадбирларида иштирок этишингиз, ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин. Партия аъзолари партиянинг маҳаллий, ҳудудий, Марказий Кенгашлари, шунингдек, Ижроия қўмита аъзоси этиб сайланганларида белгиланган тартибда тегишли органларнинг йиғилишларида иштирок этадилар.

Партияга аъзо бўлсангиз иш ҳақингиздан 1 фоиз миқдорда аъзолик бадали олинади. Қайд этилган иш ҳақига эга бўлмаган партия аъзолари учун аъзолик бадаллари миқдори қуйидагича:
- якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- пудрат шартномаси асосида ишловчилар, деҳқон хўжалиги аъзолари ва бошқалар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
Шу билан бирга алоҳида таъкидлаш керак, пенсионерлар, ногиронлар, вақтинча ишсизлар, кам таъминланган оилалар аъзолари ҳамда талабалар минтақавий партия ташкилотларининг Ижроия қўмитаси қарорига асосан аъзолик бадали тўловидан озод этиладилар.

Жавоб:
Партия дастури
Дастур сиёсий мафкуранинг ифодаси бўлиб, партия ижтимоий идеалини белгилашда аввало, партия аъзоларининг ғоявий бирлигини таъминлайди ва муштарак мақсадларга эришиш учун уларнинг жипслаштиради
Лекин, сайловчиларни сиёсатнинг назарий-концептуал асосланиши эмас, балки партия уларнинг манфаатларига асосланиб, эришишни мақсад қилган амалий натижалар қизиқтиради
Бу вазифалар партиянинг сайловолди дастури негизида ҳал этилади
Партиянинг сайловолди дастури
Сайловолди дастур, партиянинг базавий ижтимоий гуруҳлари манфаатларига даҳлдор бўлган вазифаларни ечишга ва белгиланган даврда қўйилган мақсадларга эришиш бўйича аниқ вазифаларни ўзида мужассам этган ўрта муддатли (2020-2024 йй.) мақсадларини ифода этади.
Дастур ташқи функциясининг асосий вазифаси партиянинг ижобий имижини шакллантириш мақсадида жамоатчиликка таъсир кўрсатиш ҳисобланади
Ички функциялар партияни ташкилий жиҳатдан жипслаштиришнинг мафкуравий асосларини шакллантириш масалаларини ҳал этади.
Ички функциялар, биринчи навбатда партия дастурини амалга оширади.
Ташқи функциялар кўпроқ сайловолди дастурга (асосан, сайлов кампанияси даврида) хос.

Жавоб:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан
84 нафар аъзо
16 нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади
Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай ўтказилади.
Марказий сайлов комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, маҳаллий Кенгашларга сайлов якунлари эълон қилинганидан (ҳаммага маълум қилинганидан) кейин 3 кунликмуддатда Сенат аъзоларини сайлаш учун қўшма мажлислар ўтказилишини эълон қилади.
Қўшма мажлисни Марказий сайлов комиссияси аъзоси очиб, энг обрўли, тажрибали, катта ёшли депутатлар орасидан мажлисга раислик қилувчи тўғрисида таклиф киритади. Қўшма мажлиснинг ишини олиб бориш учун очиқ овоз бериш орқали 3 кишидан 5 кишигача миқдорда ишчи ҳайъат сайланади, шунингдек тушган таклифларни ҳисобга олиш ва қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштириш учун 3 кишидан иборат Котибият тузилади.
Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш учун раислик қилувчининг тақдимномасига биноан очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан Маслаҳат кенгаши сайланади.
Маслаҳат кенгаши фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли депутатлар орасидан Сенат аъзолигига номзодларни кўрсатади ва кўриб чиқади ҳамда сайлов бюллетенига киритиш учун таклиф киритади.
Номзодларнинг алоҳида-алоҳида эшитуви ва муҳокамаси натижаларига кўра қўшма мажлисда уларни сайлов бюллетенига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Қўшма мажлисда иштирок этаётган депутатларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берган Сенат аъзолигига номзод сайлов бюллетенига киритилган ҳисобланади.
Сайлов бюллетенига 6 нафардан кам бўлмаган Сенат аъзолигига номзодлар киритилади.

Жавоб:
Сайлов кодекси лойиҳасининг тузилиши — 2 қисм, яъни Умумий қисм — 6 боб ва Махсус қисм — 12 боб, жами 18 боб, 103 модда.
Сайлов кодексининг 26 та янги, энг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:
Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун Ўзбекистон экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти чиқариб ташланмоқда. Бунда Қонунчилик палатасида амалдаги депутатлик ўринлари (150 ўрин) сақлаб қолинди
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатини шакллантириш Кодекс билан тартибга солинади.
Муддатидан илгари овоз бериш ва сайлов куни овоз бериш учун ягона сайлов бюллетенини жорий этиш орқали “сайлов варақаси” тушунчаси чиқариб ташланмоқда. Сайловларни ўтказиш ёки ташкил этишнинг бошқа масалалари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби киритилди.
Сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнида сайловчиларнинг бир ёки бир нечта номзодларни ёхуд партияларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Овоз бериш жараёнида сайловчиларга бир нечта белгилардан (+, v, X) бирини қўйиш имконияти берилмоқда.
Бундан ташқари, процессуал, яъни бевосита сайлов жараёнлари билан боғлиқ бир қатор янги қоидалар жорий этилмоқда.

Жавоб:
Сиёсий партиялар фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширади, аҳолининг айниқса сайлов жараёнларида ҳоҳиш-иродасини фикрини ифодалайди, марказ ва жойларда давлат ҳокимияти органларини шакллантиришнинг муҳим таъсир ўтказувчи воситаси ҳисобланади. Демократик жамиятда сайловларда фақат сиёсий партиялар иштирок этгани учун.

Жавоб:
“Демос” сўзи халқ маъносини англатади, “кратос” сўзи куч, ҳокимиятни ифодалайди. Кучни халқдан олиб, уни ўз тизимида тўғри иштирок этишга жалб қила олган давлат ҳақиқий демократик давлатдир. Халқ ўз давлатини тўғри қуришни билиши эса энг яхши ҳокимиятдир.
Демократик жамиятда сиёсий партиялар фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширади, аҳолининг айниқса сайлов жараёнларида ҳоҳиш-иродасини фикрини ифодалайди, марказ ва жойларда давлат ҳокимияти органларини шакллантиришнинг муҳим таъсир ўтказувчи воситаси ҳисобланади.
Партиялар қанча кўп бўлса аҳолини турли қатламларини кшпроқ ҳимоя қилиш қамраб олинади.

Жавоб:
Ўзбекистон ХДП Сизнинг саволингиз юзасидан қўйидагиларни маълум қилади. Сиз юртимизда олиб борилаётган ислоҳатларга бефарқ эмаслигингиз ривожланишга ҳамоҳанг тарзда бир қатор ғояларингиз борлиги айтиб ўтгансиз. Ушбу режаларни амалга оишириш учун сиз Ўзбекистон савдо-саноат палатасига ва юртимиздаги барча тижорат банкларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Савол юбориш