Қадрли устозлар, азиз ўқувчи-ёшлар янги ўқув йили улкан ютуқларга бой бўлсин!

 

Юртимизда янги ўқув йили кўтаринки ва ҳуш кайфият билан бошланди. Билимлар куни Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик тантаналарига ҳамоҳанг ҳолда ўтмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 300-сонли мактабда бўлиб ўтган Билимлар кунида иштирок этди.

Депутатимиз бугун мамлакатимизда ёшларга кенг имкониятлар яратилаётгани, уларнинг сифатли билим олиши, хорижий тилларни ўрганиши, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча зарур шароитлар мавжудлигини таъкидлади.

Байрамона мулоқотда устозларга шарафли фаолиятида муваффақият, ёшларимизга эса илм олишда куч-ғайрат ва шижоат тилашди!

Тадбир якунида “Биринчи қўнғироқ” чалиниб ўқув йилига старт берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш