Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТИ ХОДИМИ

04.06.2019 , 17:28

қандай ҳолда ҳайдовчидан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли?

Қуйидаги ҳолларда йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли:

— транспортдаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;

— ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

— транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;

— транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

— ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

— ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши (чарчоқлик ва бетоблик) мумкин бўлган ҳолларда.

 

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

«Huquqiy axborot» канали.