Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ТАШАББУС ҚУЙИДАН БОШЛАНИШИ КЕРАК

16.04.2019 , 12:30

Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг шароит яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Ушбу ташаббусни амалиётга тадбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Бувайда туман кенгаши томонидан ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида тумандаги 15-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида югуриш марафони ташкил этилди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ёшларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Санжар РАҲМОНОВ,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши,

Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлим бошлиғи