Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЭРТА ТУРМУШ ҚУРИШНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

19.04.2019 , 15:00

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш ҳамда ёшлар ўртасидаги ажримларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши масъул ҳодимлари, Термиз транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари, вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази масъуллари, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатллик гуруҳи аъзолари, вилоят кўп тармоқли поликлиника шифокорлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раиси М.Ҳасанова турмуш қуриш, оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби муҳим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга риоя қилиш, оила ва никоҳ борасида давлатимиз чиқарган қонун-қоидаларга қатьий амал қилиш зарурлиги тўғрисида сўзлади. Шунингдек,

Таъкидлаш керакки, ҳозир шифокорлар 16–17 ёшли қизлар турмушга тайёр эмаслиги, ҳомиладорлик ва туғруқ ҳолатида қийналиб қолаётганини айтиб, уларни 19–20 ёшларида турмушга беришни, йигитларга 20–22 ёшларда уйланишни тавсия қилишмоқда.

Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Каримов Акбар депутатлар, партия фаоллари ва партия ёшлари иштирокида умумий ўрта таълим мактабларида, лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида бундай давра суҳбати ва тадбирларнинг аҳамияти тўғрисида фикр билдириб, партия депутатлари билан ёшлар қаноти фаоллари биргаликда уюшмаган ёшларнинг муаммоларни кенгроқ ўрганиш, ҳар бир ишламайдиган тайин машғулотга эга бўлмаган ёшларни уйларига ташриф уюштириш ва уларнинг муаммоларни ўрганиб, вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятларни туб илдизини ўрганишга алоҳида аҳамият қаратиш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг вилоят кўп тармоқли поликлиника шифокори Шарипова Саодат сўзга чиқиб, ҳозирги кунда вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш ва туғруқлар сони кўпайгани билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини инобатга олиб, қизларни оилавий хаётга тайёрлаш, эрта турмуш ва эрта туғруқнинг салбий оқибатлари, ёш қизлар ўртасида тиббий маданиятни тарғиб қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида фикрларини баён қилди.

Шунингдек тадбирда “Оила” маркази мутахассислари томонидан эрта турмуш, ёшлар ўртасидаги ажримларни олдини олиш, коллеж ҳамда мактаб ўқувчилари орасида ўз жонига қасд қилиш жиноятини содир этилиши олдини олиш тўғрисидаги фикрлар билдирилди.

 

Феруза БАЛТАЕВА,

 Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалар бўлими бошлиғи.