Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА КИТОБНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

18.04.2019 , 17:20

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши, Қарши давлат университети, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг вилоятдаги минтақавий вакили ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Ёшлар маънавиятини юксалтиришда – китобнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши масъул ходимлари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шоир ва ёзувчилар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Халқимиз азалдан илм-маърифатга интилган, китоб ўқишга қаттиқ муҳаббат қўйган. Сабаби кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккур доираси ҳам бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини, яхши-ёмонни теранроқ англайди.

Президентимиз жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бешта йўналишда ташаббусни илгари суриб, унда ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Бугун юртимизда китобхонлик тарғиботига алоҳида эътибор қаратилаётгани келажагимиз пойдевори бўлмиш ёшларни китоб ўқишга бўлган муносабатини яхшилаш, уларни китобга бўлган муҳаббатини оширишга хизмат қилмоқда.

Тадбирда ёшлар тарбиясини белгилаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб вояга етказиш, ёш авлодни ҳар томонлама етук илмли, маданиятли, маърифатли қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни бениҳоя катта эканлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Музаффар ТУРОПОВ,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари