Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ТАШАББУСКОР ДЕПУТАТ

16.04.2019 , 12:30

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда барча соҳа вакиллари бирдек фаол бўлмоқдалар. Шу ўринда парламент депутатлари қаторида маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам ҳар соҳада ташаббускор бўлмоқдалар. Марҳамат тумани гўзал водийнинг сўлим гўшаларидан бири. Туман қишлоқлари эса ўзининг алоҳида таровати билан ажралиб туради.

Бироқ, қишлоқнинг айрим кўчалари асфальт қилинганига анча йиллар бўлгани боис, ҳозирги кунда таъмирталаб бўлиб қолган эди. Халқ депутатлари Марҳамат туман кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси Т.Шомуродов ташаббуси билан Бобохуросон маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги транспорт қатновчи йўлларни хашар йўли билан шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.

— Қаерда аҳоли ҳамжиҳат, бирдам ва аҳил-иноқ бўлса, ўша ерда барака, осойишталик бўлади. Ўзимиз яшаб турган маҳалланинг кўчаларини хашар йўли билан таъмирлаяпмиз. Бу хашарга маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларимиз орасидан ҳомийлар бош қўшган, — дейди Халқ депутатлари Марҳамат туман кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Т.Шомуродов.

Бу каби эзгу ва хайрли ишлар юртимизнинг барча ҳудудларида олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати