Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

МЕҲР ВА МУРУВВАТ КЎРСАТИШ БУРЧИМИЗ

21.03.2019 , 9:00

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Вобкент туман Кенгаши томонидан ҳам «Наврўз» умумхалк байрами муносабати билан «Меҳр ва мурувват кўрсатиш бурчимиз» шиори остида хайрия акцияси бўлиб ўтди.

«Наврўз» кунларида ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар аҳволидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган ишлар, хайрия тадбирлари ва оммавий ҳашарларни амалга ошириш, меҳрибонлик, саховат, мурувват уйлари, кам таъминланган оилалар ва ногирон шахсларга моддий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириш ҳар бир фуқаронинг инсонийлик бурчидир.

Ўзбекистон ХДП Вобкент туман кенгаши раиси М.Мустафоев «Ҳажувон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги тадбиркорлар Олим Ширинов, Ҳасан Қаландаров, Толиб Саломов, Комил Мирзаев ҳомийлигида 1-гуруҳ ногиронлари Шаҳноза Мирзаева, Равшанжон Ғаффоров, Нодиржон Каримов, Муҳайё Авезова ҳамда Нажим Ҳожиевларнинг хонадонларига байрам совғалари берилди.

 

С. МАЖИДОВ,

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири