Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

«Мен/Биз Иван Голунов» НАШРЛАР ЖУРНАЛИСТ ҲИМОЯСИ УЧУН БИРЛАШДИ

15.06.2019 , 9:00

Россиянинг «Ведомости», «РБК» ва «Коммерсант» нашрлари душанба куни чиққан сонлари муқовасида «Я/Мы Иван Голунов» («Мен/Биз Иван Голунов») ибораси билан чиқиш қилди. Кun.uz хабар беришича, шу тариқа газеталар наркотик сақлашда гумонланиб қўлга олинган журналистни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

«Биз Иван Голуновнинг айбдорлиги бўйича тақдим этилган далилларни ишонарли деб ҳисобламаймиз, унинг қўлга олиниши жараёни эса катта шубҳа уйғотади — текширув вақтида қонунчилик бузилган бўлиши мумкин», дейилади газеталар баёнотида.

Асосий офиси Латвияда жойлашган «Медуза» интернет-нашрининг тадқиқотчи журналисти Иван Голунов ўтган ҳафта охирида Москвада қўлга олинганди. Уни йирик миқдордаги наркотик моддаларни сақлашда айблашган.

Шанба куни Москвадаги Никулин суди Голуновни соғлигидаги муаммоларга қарамасдан уй қамоғига ҳукм қилган. Иван Голунов судда ўзининг айбсизлигини маълум қилган.

«Биз Голуновнинг қўлга олиниши ва ҳибс қилиниши унинг касбий фаолияти билан боғлиқлигини истисно этмаймиз. Биз Иван Голуновнинг қўлга олинишида иштирок этган Ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларини синчиклаб текширишни талаб қиламиз», дейилган газеталардаги баёнотда.

Айрим тахминларга кўра, жиноий иш очилишига Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) генерал-полковниги ва унинг ёрдамчисининг дафн ишлари бўйича бизнеси юзасидан журналист олиб бораётган суриштирув сабаб бўлган.