Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН

04.06.2019 , 19:00

паспорт столига қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт столига) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

— ариза-анкета;

— биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

— илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);

— ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

— ҳарбий гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;

— давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (243 минг 276 сўм, 16 ёшга етмаганлар учун 162 минг 184 сўм);

— ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;

— фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.

 

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

«Huquqiy axborot» канали.