Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

МУШТАРАК МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА

18.06.2019 , 19:20

Жорий йилнинг 13-14 июн кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида саммит бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо мамлакатлар билан бирга кузатувчи мақомидаги давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари иштирок этишди. Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида минтақага доир долзарб масалаларга эътибор қаратиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирди. Жаҳон бозорида рақобат кескинлашиб, экологик ва демографик мувозанатсизлик юзага келаётгани, терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчилик хавфи сақланиб қолаётганини қайд этди.

Марказий Осиёдаги барқарорлик ва очиқлик кенг ҳамкорлик ҳамда муҳим минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар яратаётгани таъкидланди. «ЎзбекистонҚирғизистонХитой» темир йўли қурилиши шундай муҳим лойиҳалардан бири бўлиб, савдо алоқалари ва инвестиция оқимига кучли туртки беради.

Давлатимиз раҳбари ШҲТ доирасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, яшил технологияларни жорий этиш, ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир таклифлар билдирди.

Минтақавий хавфсизлик масаласига эътибор қаратар экан, Президентимиз бу кўп жиҳатдан Афғонистондаги вазиятга боғлиқ эканини қайд этди. Ушбу саммит доирасида «ШҲТ Афғонистон» мулоқот гуруҳининг «йўл харитаси» қабул қилиниши, ушбу мамлакатнинг минтақавий ҳамкорликка фаол жалб этилиши муҳимлигини таъкидлади.

  

 Ж. МАҲМУДОВ,

Хатирчи туман кенгаши ижрочи котиби