Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

КУЧЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ – ФАРОВОН ҲАЁТНИНГ НЕГИЗИДИР

21.03.2019 , 9:30

Ўзбекистонда ижтимоий соҳага жамият эътиборини кучайтириш, манзилли ижтимоий ҳимояни кафолатлаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан биридир. Ҳаракатлар стратегиясида ҳам имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясига алоҳида аҳамият қаратилган. Президентимизнинг «Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб - қувватлашга оид қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида»ги Қарори айни ногиронлиги бўлган шахсларнинг эртанги кунига бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди. Чунки мазкур қарор ушбу соҳадаги муаммоларни ҳар тарафлама ҳал этиш имконини берадиган ҳужжатдир. Қарорга кўра эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг жамиятга тўлиқ ижтимоий интеграциясини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш учун шарт-шароитлар яратилмоқда. Хусусан, 2019 йил 1 июлдан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати ташкил этилмоқда.Ушбу ҳизматнинг асосий вазифаси эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек, уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кечаю кундуз, тезкор жавоб беришларини мувофиқлаштирган ҳолда таъминлашдан иборат. Шунингдек Диспетчерлик хизматини белгиланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир мутахассислар билан тўлдириш мақсадида имо-ишора тилида сўзлашадиган мутахассислар орасидан номзодларни тақдим этиш белгиланди. Қарорнинг энг муҳим бандларидан яна бири, эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг шахсий маълумотлари электрон базасини яратишни таъминланишининг белгиланганлигидир. Яна бир муҳим жиҳати 2019 йил 1 июлга қадар эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларга шошилинч оператив хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, мобиль алоқа сервисларидан фойдаланиш бўйича бепул хизмат кўрсатиш имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқилади  ва жорий этилади.

Мазкур қарор билан янги тизимнинг ташкил этилиши ва оператив хизмат кўрсатишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларга зудлик билан хизмат кўрсатиш муаммоларини ҳал этади.

 

 Феруза ЭШМАТОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси