Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ПАРТИЯ ЭЛЕКТОРАТИ ВАКИЛЛАРИ УЧУН МУҲИМ ҚАРОР

21.03.2019 , 9:10

Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳолининг давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатламларини партиянинг мунтазам электорати, деб ҳисоблайди ҳамда барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва имкониятлардан эркин фойдаланишда тенглиги, ижтимоий ва моддий ҳолатидан қатъи назар қонун олдида барча бирдек тенг эканлигини таъминлаш борасида ўз фаолиятида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда республикада ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтиришга қаратилган изчил чоралар кўрилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори бу борадаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Қарор билан эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг жамиятга тўлиқ ижтимоий интеграциясини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасига ахборот - коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

2019 йил 1 июлдан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизматини ташкил этилади. Бунда эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек, уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг 101, 102, 103, 104, 1050 кечаю кундуз, тезкор жавоб беришларини мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш Диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Қарорнинг билан яна бир долзарблиги шундаки, бу эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш масаласидир.

Қарорда Ўзбекистон карлар жамияти билан биргаликда бир ой муддатда Диспетчерлик хизматини юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир мутахассислар билан тўлдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига имо-ишора тилида сўзлашадиган мутахассислар орасидан номзодларни тақдим этиш вазифаси белгилаб берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши