Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

НАМАНГАН ҲАЙДОВЧИЛАРИНИНГ ТАШАББУСИ

20.03.2019 , 19:00

Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Voditeli Namangana” масъулияти чекланган жамияти бундан уч йил олдин ташкил этилган эди. 500дан зиёд моҳир ҳайдовчиларни ўз теварагида бирлаштирган мазкур жамоа транспорт хизмати кўрсатиш билан бирга ўз фаолиятида умуминсоний қадриятларни тарғиб қилиш ва йўлларда турли тасодифий носозликларга учраган транспорт воситаларига беминнат, сифатли техник ёрдам кўрсатиш ва ҳайдовчиларга тегишли маслаҳатлар бериш каби савоб ишларни ҳам қамраб олган.

Жамият бошқарувчиси Максим Семаев ва иш юритувчи Равшанжон Юсуповлар ташаббуси билан қатор хайрия тадбирларининг ўтказиб келинаётгани эътирофга муносиб.

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши билан яқин ҳамкорликда фаолият юритаётган ҳайдовчилар жамоаси Наврўз - Умумхалқ байрами арафасида ўзига хос инновацион манзаралар ижодкорлиги билан айниқса, эътибор қозонди.

-Муҳтарам Президентимиз вилоятимизга кейинги ташрифлари давомида кўпгина истиқболли лойиҳалар амалиёти бўйича тавсиялар бериб, Тўрақўрғон туманидаги “Ахсикент меъморий ёдгорлиги”ни асраб авайлаш ва бу очиқ осмон остидаги музей мақомини олаётган қадимий масканни обод ва сайёҳлар учун ҳам қулай шароитли гўшага айлантириш таклифини билдирганди, -дейди Равшанжон Юсупов. Айнан шу ташаббусни амалий қўллаб-қувватлаган ҳолда Ахсикент меъморий ёдгорлигида ёшлар иштирокидаги тадбирлар давом этмоқда.

Ибрат боғи мажмуасига вилоятдаги кам таъминланган оилалар фарзандлари саёҳатини уюштирган ҳайдовчилар бу гал Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйи тарбиячланувчилари ва тарбиячиларини 30 та автотранспортга жойлаб Ахсикентга байрам саёҳатини уюштирди.

Болажонлар маскандаги манзараларни мароқ билан томоша қилишди.Темурий жаҳонгир Бобурмирзонинг отаси Умаршайх Мирзонинг шахси, бобурийларнинг ўзига хос анъаналари, Ахсикент харобаларининг бундан қарийиб олти аср аввалги тарихи ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Сўнгра “Абдураҳмон ота” чойхонасида болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Тўкин дастурхон теварагида болажонларга байрам совғалари тақдим этилди.

Тадбир ташкилотчиларига ЎзХДП вилоят кенгашининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ