Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

КОЛЛЕЖДА ЁШЛАР ВА ҚОНУН

20.03.2019 , 16:20

Ёшлар жамиятнинг асосий бўғини бўлгани ҳолда, мамлакат келажагининг муҳим йўналтирувчи кучи ҳисобланиши бугун дунё ҳамжамиятидаги мазкур қатламга қаратилаётган асосий эътиборнинг кучайтирилганлигида ҳам ўзини яққол намоён этмоқда.

Дарҳақиқат, келажак авлод тарбияси, уларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасдан униб-ўсиши, жамиятда ўзининг ўрнини топишга ҳаракат қилиб, юрт манфаатларини ҳимоя қиладиган, унинг тараққиётига ҳисса қўшадиган малакали мутахасис бўлиб вояга етказиш масаласида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан мамлакатимиз ёшлари ҳуқуқларини таъминлаш ва қатор имкониятлар яратиш мақсадида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб - қувватлаш тўғрисида” ги фармони каби қатор норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят ва Бухоро шаҳар кенгаши ҳамда Бухоро Солиқ коллежи ҳамкорлигида “Ёшлар ва қонун” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

 Унда мазкур коллеж ўқувчи-ёшларидан ташкил топган уч гуруҳ ўзаро ҳуқуқий саводхонлик борасида беллашишди.

Танлов тўрт босқичда ўтказилди. Унда ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий билими аниқланди.

Гуруҳлар томонидан жамиятда учрайдиган айрим ижтимоий-ҳуқуқий муаммоларни саҳна чиқишлари орқали намойиш этиш билан биргаликда ушбу ҳолатларни бартараф этишга қаратилган таклифлар берилди. Кўрик-танловда иштирок этган гуруҳлар танлов шартлари бўйича беш баллик тизимда баҳоланишди. Гуруҳларнинг бадиий чиқиши ва саҳна кўринишининг ўзига хослиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни ўзида тўла ифодалаши, белгиланган вақтга қатъий риоя этилиши – баҳолашнинг асосий меъзони бўлиб хизмат қилди. Танлов натижаларига кўра, 1-ўринга “Қонун қалқонлари” гуруҳи, “Адолат посбонлари” 2- ўрин ,“Парламент” гуруҳи эса 3-ўринга лойиқ деб топилди.

 Тадбир сўнгида танлов иштирокчиларига партия томонидан диплом ва Ўзбекистон ХДП белгиси туширилган эсдалик совғалар тақдим этилди.

 

С.МАЖИДОВ,

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири