Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ЭЗГУ АНЪАНАЛАР САЙҚАЛИ

20.03.2019 , 18:00

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши Наврўз байрами арафасида партия электорати бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фарзандлари бор оилалар хонадонига ташриф буюришди.

Тўрақўрғон туманидаги Чусткўприк маҳалласида истиқомат қилувчи Насиба Қаҳҳорова 47 ёшда . Бундан 5 йил аввал саҳар диабет хасталиги билан оғриб, шифокорлар тавсияси билан оёқ кесилиши билан боғлиқ жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. 2-гуруҳ ногирони бўлган аёл фарзандлари ва турмуш ўртоғининг меҳр-эътиборида. Аммо маънавий ва моддий ёрдамга эҳтиёжманд.

-Наврўз байрами арафасида ХДП фаоллари мени йўқлаб келишди, - дейди Насибахон Қаҳҳорова. - Айниқса, менга жудаям зарур бўлган махсус аравача совға қилишганидан кўнглим тоғдек ўсди.

Чортоқ туманидаги Короскон шаҳарчаси, Нурафшон маҳалласидаги Мафтун кўчасида Чортоқсой қирғоқларида ташландиқ бўлиб ётган жойлар партия фаоллари томонидан тартибга келтирилди. Турли мевали кўчатлар ўтқазилди.

“Маҳалла” жамоат фондининг туман бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилган бу савобли ишнинг бошланиши вилоят партия кенгаши қошидаги Жамоатчилик қабулхонасига маҳалла аҳлидан тушган мурожаат эди.

ЎзХДП Учқўрғон туман кенгаши томонидан эҳтиёжманд оила вакилларига гўшт ва бошқа озиқ - овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

 

Жамолиддин МЎМИНОВ,

“Ёш сиёсатчилар клуби” раҳбари.

Отабек ДЕДАМИРЗАЕВ,

Жамоатчилик қабулхонаси мудири.