Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БУГУН ВА ЭРТАГА СОАТ 23:00 ДА...

10 Июл 2018

Кутилмаган натижалар, бири-биридан қизиқарли ўйинлар, юксак даражадаги ижро маҳорати намойиш этилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида бугун ва эртага ярим финал учрашувлари ўтказилади.

Бугун Тошкент вақти билан соат 23:00 да Санк-Петербургда Франция ва Бельгия ўйини бошланади. Учрашувни уругвайлик Анрес Кунья бошқаради. Бу жамоалар ярим финалга осонликча етиб келмади. Айниқса, Бельгия терма жамоа­си бош совринга даъвогарлардан ҳисобланган Бразилияни мағлубиятга учратгани чемпионатнинг кутилмаган натижаларидан бири бўлди. Франция терма жамоаси ҳам кучли таркибга эга. Демак, ўйин шиддатли ўтиши табиий.

Эртага эса Лужники стадионида иккинчи ярим финал ўйинида тартибли ва чиройли футбол намойиш қилаётган Хорватия терма жамоаси Англия терма жамоасига қарши ўйнайди. Мазкур ўйин ҳам соат 23:00 да бошланади.

Иккала ярим финалда мағлуб бўлган жамоалар 14 июль куни соат 19:00 да жаҳон чемпионатининг бронза медали учун майдонга тушади. Ғолиб бўлган жамоалар эса 15 июль куни соат 20:00 да жаҳон чемпионатининг кубоги учун кураш олиб боради.

 

Шаҳбоз САИДОВ

www.uzbekistonovozi.uz